Бугун
4
Ўзбек

Гвардиол «Ман Сити»ни тарк этмоқчи

Футбол
28 май, 01:40
«Бавария» футболчини ўз сафига қўшиб олиш ниятида.
Гвардиол «Ман Сити»ни тарк этмоқчи
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол клубни тарк этишни истамоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Маълум қилинишича, «Бавария» футболчини ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Шунингдек, унинг хизматларига «Реал», «Барселона» ва «Интер» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, агар Йошко манчестерликлар билан хайрлашса, клуб унинг трансферидан 70-75 миллион евро ишлаб олади. 24 ёшли ҳимоячининг «шаҳарликлар» билан шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача амал қилади.

Аввалроқ «Манчестер Сити» Гвардиол билан шартномани узайтирмоқчи экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар