«Эвертон» яримҳимоячиси Жек Грилиш дўстлари билан учрашув пайтида барда ухлаб қолди.
Аслида «Манчестер Сити»га тегишли бўлган ва бу мавсумда мерсисайдликлар сафида ижарада ҳаракат қилаётган 30 ёшли инглиз футболчиси 18 январдан буён оёқ панжаси синиши сабаб ўйнамаяпти. У шанба куни соат 16:30 да Манчестердаги Stories барига келган. У алкогол ичимликлар истеъмол қилаётган гуруҳ билан бўлган ва бир соат ўтар-ўтмас ухлаб қолган.
Гувоҳ шундай дейди: «Дўстлари уни уйғотишга ҳаракат қилди. Кўринишидан алкогол уни енгди».
The Sun эслатишича, декабр ойида футболчи Лондонда дўстлари учун 20 000 фунтлик базм уюштирган ва у стриптиз-клубда якунланган.
Грилиш бу мавсумда АПЛда 20 та ўйинда 2 та гол уриб, 6 та голли узатма амалга оширди.