Францияда ўтиш баҳсида «Ницца» клуби «Сент-Этиен»га қарши ўйнади.
Жамоаларнинг дастлабки беллашувда ҳисоб очилмаганди. Жавоб беллашувида эса мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги илк гол иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида «Ницца» яримҳимоячиси Жонатан Клосс томонидан киритилди. 79-дақиқада ҳозирда «Сент-Этиен» аъзоси Зурико Давиташвили пеналтидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Орадан икки дақиқа ўтиб, 81-дақиқада ҳужумчи Каиль Будаш «Ницца»ни яна олдинга олиб чиқди. 87-дақиқада Эле Ваи мезбонларнинг учинчи голига муаллифлик қилди. Қўшимча вақтнинг 90+3-дақиқасида эса у дубл қайд этди.
Шу тариқа, икки ўйин натижаларига кўра «Ницца» ғалаба қозониб, келаси мавсумда ҳам Франция юқори дивизионида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Франция чемпионати. Ўтиш баҳси
Ницца – Сент-Этиен 4:1
Голлар: Клосс 62, Будаш 81, Ван 87, 90+3 – Давиташвили 79 пеналти.