Бугун
14
Ўзбек

FIFA бош котиби: «Сиз каби мен ҳам Эрон ҳақидаги янгиликларни ўқидим, воқеалар ривожини кузатиб борамиз»

Футбол
28 феврал, 22:30
Маттиас Графстрём жаҳон чемпионати хавфсизлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
FIFA бош котиби: «Сиз каби мен ҳам Эрон ҳақидаги янгиликларни ўқидим, воқеалар ривожини кузатиб борамиз»
Фото: Getty Images

FIFA бош котиби Маттиас Графстрём дунёдаги ҳарбий вазият кескинлашгани фонида жаҳон чемпионати хавфсизлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Бугун эрталаб сиз каби мен ҳам Эрон ҳақидаги янгиликларни ўқидим. Учрашув ўтказдик ва ҳозирча батафсил изоҳ беришга эрта, аммо дунёдаги барча масалалар бўйича воқеалар ривожини кузатиб борамиз.

Вашингтонда финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, унда барча жамоалар иштирок этди. Энди асосий вазифамиз — барча жамоалар иштирокида жаҳон чемпионатини хавфсиз тарзда ўтказиш.

Ҳар доимгидек, мезбон мамлакатлар АҚШ, Канада ва Мексика ҳукуматлари билан алоқани давом эттирамиз», — дея Графстрёмнинг сўзларини келтиради ESPN.

Маълумот ўрнида, жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтади. Аввалроқ Мексикадаги картеллар уруши сабаб мундиал хавф остида қолаётгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар