Эрон миллий жамоаси хавфсизлик туфайли жаҳон чемпионати учун тайёрланган қароргоҳини АҚШдан Мексикага кўчирди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
FIFA машғулотлар ўтказиладиган жойни ўзгартиришни расман маъқуллади. Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тожнинг айтишича, қарор FIFA ва мусобақа ташкилотчилари билан маслаҳатлашувлардан сўнг қабул қилинган.
Эндиликда жамоа АҚШ чегарасига яқин жойлашган Мексиканинг Тихуана шаҳрида жойлашади. Эрон футбол федерацияси Тихуанада жамоа учун барча зарур инфратузилма мавжудлигини алоҳида таъкидлади.
Аввалроқ Эрон футболчиларига ҳамон АҚШ визаси берилмагани маълум қилинганди.