Эрон футбол федерацияси раҳбари Маҳдий Тож Эрон мамлакат миллий жамоаси аъзолари ҳалигача Америка визаларини олмаганини маълум қилди.
Чоршанба куни жамоани 2026 йилги Жаҳон чемпионатига кузатиш маросими учун Теҳронда махсус тадбир ўтказилди, аммо делегация ҳозирча АҚШга учиб кета олмаяпти.
«Эртага ёки индинга FIFA билан ҳал қилувчи учрашувимиз бўлади. Улар бизга кафолат бериши керак, чунки визалар масаласи ҳалигача ҳал қилинмаган. Бошқа томондан кимларга виза тасдиқлангани ҳақида ҳеч қандай маълумот олмадик. Ҳозирча бирорта ҳам виза берилмади.
Футболчилар бармоқ изларини топшириш учун Анқарага бориши керак. Аммо биз бу жараённи Анталияда ташкил қилишга уриняпмиз, шунда Анқарага боришга ҳожат қолмайди», — дея Тожнинг сўзларини келтиради Al Jazeera.
Маълумот учун, форслар мундиалда Белгия, Миср ва Янги Зеландия билан бир гуруҳдан ўрин олишган.
Эрон футболчиларига ҳамон АҚШ визаси берилмади
Футбол
15 май, 01:25
Мамлакат футбол федерацияси раҳбари FIFA билан ҳал қилувчи учрашув борлигини маълум қилди.
Foto: Getty Images