Live
5
Ўзбек

Элдор Шомуродов – Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурари

Футбол
17 май, 15:27
Ўзбекистон миллий жамоаси сардори мавсумни 22 гол билан якунлади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Элдор Шомуродов – Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурари
Foto: Getty Images

«Башакшеҳир» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси 2025/26 йилги мавсумининг энг яхши тўпурари бўлди.

Ўзбекистонлик футболчи чемпионатни 22 та гол билан якунлаб, мусобақа бомбардирига айланди.

Сўнгги турда «Трабзонспор» ҳужумчиси Пол Онуачу рақиб дарвозасини ишғол қила олмади ва Элдордан ўтиб кета олмади. Нигериялик футболчи охирги беш учрашувда гол уролмади.

Шомуродов эса мавсумнинг ҳал қилувчи палласида ёрқин ўйин намойиш этди. Ҳужумчи сўнгги олти учрашувда олтита гол муаллифига айланди.

Шунингдек, Элдор пеналтисиз урилган голлар ҳамда «гол+пас» тизими бўйича ҳам чемпионатнинг энг яхши натижасини қайд этди.

Қайд этилишича, Шомуродов Европа чемпионатларида тўпурар бўлган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланди.

Бунгача Максим Шацких 2000 ва 2003 йилларда Украина чемпионатининг энг яхши бомбардири бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий жамоаси сардори FС 26 талқинига кўра мавсум рамзий жамоасидан ҳам жой олган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Истанбул Башакшaҳар Истанбул Башакшaҳар
  • Туркия Суперлигаси Туркия Суперлигаси
Бугунги янгиликлар