Live
1
Ўзбек

«Эл Класико»нинг санаси ҳамда вақти маълум бўлди

Футбол
23 март, 09:10
Жамоалар Ла Лига 35-турида «Камп Ноу»да тўқнаш келади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Эл Класико»нинг санаси ҳамда вақти маълум бўлди
Foto: Getty Images

«Барселона» ва «Реал» ўртасидаги навбатдаги баҳснинг вақти эълон қилинди.

Ла Лига 35-тури доирасида ўтадиган беллашув 10 май куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 11 майга ўтганда — 00:00да старт олади.

Бу мавсумда жамоалар ўзаро биттадан класикода ғалаба қозонишди. «Реал» 26 октябр куни Ла Лига 2:1 ҳисобида устун келган бўлса, Каталония клуби 11 январ кунги Испания суперкубоги финалида азалий рақибии 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Жамоаларда Европа Чемпионлар Лигаси финалида учрашиш имконияти ҳам бор.

Ла Лига турнир жадвалида «Барса» 73 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 2-ўриндаги мадридликларда 69 очко бор.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар