Бугун
14
Ўзбек

Де Брюйне Азарни ортда қолдириб, Белгия миллий жамоаси тўпурарлари рўйхатида 2-ўринга кўтарилди

Футбол
8 сентябр, 01:15
Энди Кевиндан олдинда фақат Лукаку бор.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Де Брюйне Азарни ортда қолдириб, Белгия миллий жамоаси тўпурарлари рўйхатида 2-ўринга кўтарилди
Foto: Getty Images
07.09.2025 FT ЖЧ. Саралаш. Европа Белгия Белгия 6 : 0 Қозоғистон Қозоғистон

Фақат Ромелу Лукаку Белгия миллий жамоасида Кевин де Брюйнедан кўпроқ тўп киритган.

«Наполи»нинг 34 ёшли яримҳимоячиси ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Қозоғистонга (6:0) қарши ўйинда дубл ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Натижада Де Брюйне миллий жамоадаги голларини 34 тага етказиб, «Челси» ва «Реал» собиқ вингери Эден Азарни (33) ортда қолдирган ҳолда тўпурарлар рўйхатида 2-ўринга чиқиб олди.

Бу борада яққол етакчи Ромелу Лукаку саналади. «Наполи» ҳужумчиси Белгия учун 89 та гол урган.

Олдинроқ Мемфис Депай Нидерландия миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айлангани хабар берилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Белгия Белгия
  • Қозоғистон Қозоғистон
  • ЖЧ. Саралаш. Европа ЖЧ. Саралаш. Европа
Бугунги янгиликлар