Мемфис Депай Нидерландия миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
«Коринтианс»нинг 31 ёшли ҳужумчиси ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Литвага (2:2 — биринчи бўлимдан сўнг) қарши баҳсда ҳисобни очди. У 11-дақиқада Коди Гакпонинг узатмасидан сўнг тўп киритди.
Бу Депай учун Нидерландия сафидаги 104-ўйинда 51-гол бўлди. Натижада у 102 ўйинда 50 та гол урган Робин ван Персини ортда қолдириб, мутлақ рекордчига айланди.
Мемфис фаолияти давомида «Атлетико», «Барселона», «Лион», «Манчестер Юнайтед» ва ПСВ каби клубларда ҳам ўйнаган.