Бугун
7
Ўзбек

ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия Литвада қийин ғалабага эришди, Шимолий Македонияда 5:0

Футбол
7 сентябр, 14:00
Депай дублга эришди, македонияликлар эса ўз гуруҳида пешқадамга айланди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия Литвада қийин ғалабага эришди, Шимолий Македонияда 5:0
Foto: OnsOrange
07.09.2025 FT ЖЧ. Саралаш. Европа Литва Литва 2 : 3 Нидерландия Нидерландия

Европа қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши баҳслари давом этмоқда.

G гуруҳи етакчиси Нидерландия (10) Литвада (3) ўтган голларга бой беллашувда ғалаба қозонди. Депай дублга эришиб, Нидерландия миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

J гуруҳида эса Шимолий Македония (11) Лихтейнштейн (0) дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритиб, 1-ўринга кўтарилиб олди.

ЖЧ-2026 саралаши. Европа. 7 сентябр
G гуруҳи. 5-тур
Литва — Нидерландия 2:3
Голлар: Гинейтис (36), Гирдваинис (43) — Депай (11, 64), К.Тимбер (33).
Литва — Гертмонас, Лекиатас, Гирдваинис, Армалас, Упстас (Бенета, 50), Антанавичюс (Воробёвас, 46), Гинейтис, Ласичкас, Сиргедас (Голубичкас, 67), Янсонас (Паулаускас, 46), Должников (Магдушаускас, 76).
Нидерландия — Вербрюгген, Думфрис, де Врей (Ю.Тимбер, 62), ван Дейк, Аке (ван де Вен, 62), Шутен, К.Тимбер, Мален (де Лигт, 88), Рейндерс (Стейн, 62), Гакпо, Депай (Вегҳорст, 83).
Огоҳлантириш: Ласичкас (28).

J гуруҳи
Шимолий Македония — Лихтенштейн 5:0
Голлар: Элмаз (15), Барди (52), Чурлинов (56), Қамили (82), Станковски (90).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Литва Литва
  • Нидерландия Нидерландия
  • ЖЧ. Саралаш. Европа ЖЧ. Саралаш. Европа
Бугунги янгиликлар