«Сандерленд» ҳужумчиси Брайан Бробби фаолиятини «Челси»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Саймон Филлипс хабар берди.
Манбага кўра, «кўклар» нидерландиялик 24 ёшли форварднинг ўйинини кузатишда давом этмоқда. Бробби янги мавсумни юқори савияда бошлагани сабабли лондонликларнинг унга бўлган қизиқиши янада кучайган.
Қайд этилишича, «Челси» Броббини ҳали ёзги трансферлар ойнаси давридаёқ ўзининг эҳтимолий трансфер мақсадлари рўйхатига киритган. Ҳозир эса клуб уни янада жиддийроқ кузатмоқда.
Шунингдек, «Нюкасл» ва «Астон Вилла» жамоалари ҳам Брайан атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда.
Бробби жорий мавсумда барча турнирларда олтита учрашувда майдонга тушиб, учта гол урди.
Ҳужумчининг «қора мушуклар» билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.