Live
1
Ўзбек

Бернарду Силванинг келажаги Жаҳон чемпионатидан кейин ҳал бўлади

Футбол
9 июн, 01:45
Португалиялик футболчи бўйича ҳали якуний қарор қабул қилинмаган.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Бернарду Силванинг келажаги Жаҳон чемпионатидан кейин ҳал бўлади
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Бернарду Силванинг келажаги борасидаги қарор 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин қабул қилинади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Инсайдернинг ёзишича, футболчи ҳозирча ўз келажаги бўйича якуний қарорга келмаган ва бу масала мундиалдан кейин кўриб чиқилади.

Қайд этилишича, «Барселона» ва «Атлетико» вакиллари Бернарду Силванинг агенти Жорже Мендеш билан бир неча ҳафтадан буён музокаралар олиб бормоқда. Шунга қарамай, трансфер бўйича ҳеч қандай келишувга эришилмаган.

Манба футболчи учун бошқа клублар ҳам курашга қўшилиши мумкинлигини истисно этмаган.

Эслатиб ўтамиз, Бернарду Силва сўнгги йилларда «Манчестер Сити»нинг энг муҳим футболчиларидан бири бўлиб келаётган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар