«Бавария» клуби «Барселона»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жюл Кундега қизиқиш билдирди. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, немис клуби франциялик 27 ёшли футболчининг вакиллари билан боғланиб, унинг каталонияликлар клубидаги ҳолати ва 2030 йилгача мўлжалланган шартномаси шартлари ҳақида маълумот олган.
Шу билан бирга, Кунде бу ёзда жамоадан кетишни кўриб чиқмаётгани қайд этилган. Унинг устувор вазифаси – «Барселона»да қолиш.
Ўтган мавсумда футболчи Ла Лигада 30 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди, 3 та голли узатмани амалга оширди ва 6 та сариқ карточка олди.