Live
4
Ўзбек

«Барса» сентябр ойида Ферран билан шартномани узайтиришни режалаштиряпти

Футбол
26 июл, 02:40
Каталонияликлар Торресни фақат унинг ўзи кетиш истагини билдирган тақдирдагина сотишга тайёр.
«Барса» сентябр ойида Ферран билан шартномани узайтиришни режалаштиряпти
Фото: Getty Images

«Барселона» ҳужумчи Ферран Торресга ишонишда давом этмоқда ва сентябр ойида у билан шартномани узайтиришни режалаштиряпти. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

Маълум қилинишича, каталонияликлар Торресни фақат унинг ўзи кетиш истагини билдирган тақдирдагина сотишга тайёр.

«Кўк-анорранглилар» ёзги трансфер ойнаси ёпилгандан сўнг молиявий фэйр-плей қоидаларига риоя қилиш мақсадида 26 ёшли ҳужумчи билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, клуб Ферраннинг шартномасини узайтирса ҳам аввалги келишув шартларига кўра, «Манчестер Сити»га 8 миллион евро тўлаши керак бўлади.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсум Торрес барча мусобақаларда 49 та ўйинда қатнашиб, 21 гол урди ва 3 ассист амалга оширди. Аввалроқ Ферран жаҳон чемпионатидан кейин «ПСЖ»га ўтишга розилик бергани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар