«Барселона» вингери Рафиня Саудия клублари қизиқишлари доирасига тушган. Бу ҳақда El Pais нашри хабар берди.
Номлари ошкор этилмаган Саудия клублари келаси ёзда бразилиялик футболчи учун 90 миллион евро тўлашга тайёр. Футболчининг ўзига эса йилига тахминан 30 миллион евро маош таклиф қилиниши кутилмоқда.
Яқинда Рафиня келажаги борасида якуний қарор қабул қилмагани маълум бўлди. Бунгача эса 29 ёшли футболчи «Барселона»да қолиш ниятида экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Аввалроқ бразилиялик вингернинг март ойидан бери илк бор қайдномага киритилгани маълум қилинганди.