Лондоннинг «Арсенал» клуби ўз тарихида иккинчи марта Чемпионлар лигаси финалига чиқди.
Артета жамоаси турнирнинг яримфинал жавоб ўйинида «Атлетико»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Эндиликда «Арсенал» «Бавария» — «ПСЖ» жуфтлиги ғолиби билан финалда тўқнаш келади.
Аввалроқ «тўпчилар» 2006 йилда турнир финалида ўйнаган эди. Ўшанда Лондон клуби Парижда «Барселона»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Маълумот учун, Чемпионлар лигасининг 2025/26 йилги мавсум финали 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида ўтказилади.