«Арсенал» ва «Барселона» клубларининг собиқ ҳужумчиси Тери Анри 2026 йилги Жаҳон чемпионати фаворитларини айтди.
«Амалдаги чемпион — Аргентинага катта ҳурмат кўрсатиш лозим. Бу ҳали ҳам жуда кучли жамоа. Чунки уларнинг сафида 10-рақам остида Месси тўп тепмоқда. Кейинги ўринда Францияни кўрсатган бўлардим. Бизда ажойиб миллий жамоа шаклланган, охирги иккита финалга қадар етиб бордик. Учинчи ўринга Испанияни қўяман. Мени бир нарса ҳайратда қолдиради: таркибда қандай футболчилар бўлишидан қатъи назар, бу жамоа доимо бир хил — ўзига хос жозибадор услубда ўйнайди. Улардaн тўпни олиб қўйиш жуда қийн», — дея Анрининг сўзларидан келтиради Marca.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати11 июнидан 19 июлига қадар учта мамлакат — АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида бўлиб ўтади.