Live
3
Ўзбек

Арбелоа Камавингага ишонч билдирди

Футбол
21 апрел, 23:11
Мураббий яримҳимоячини жамоа учун муҳим футболчи деб атади.
Арбелоа Камавингага ишонч билдирди
Foto: Getty Images
21.04.2026 FT Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 2 : 1 Алавес Алавес

«Реал» бош мураббийи Алваро Арбелоа Эдуарду Камавинга ҳақида ижобий фикр билдирди.

«У майдонга қайтди — ўйнаш ва жамоага ёрдам бериш учун, у айнан шуни хоҳлайди. У катта характерга эга футболчи. Ёш бўлишига қарамай, унда катта тажриба бор. Қачон керак бўлса, майдонга тушади.

Сўнгги ойлар давомида у жамоа учун муҳим футболчи бўлди — асосий таркибда бўладими ёки захирадан тушадими, барибир фойда келтирди. Вини каби футболчилар жуда ёш келиб, қисқа вақт ичида муҳим совринларни қўлга киритди.

У нафақат мураббий, балки бутун клуб ишончига эга. Ишончим комил, мухлислар ҳам уни қўллаб-қувватлайди», — деди Арбелоа клуб расмий сайтига.

Маълумот учун, «Реал» Ла Лига 33-тури доирасида «Алавес»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ҳозирда мадридликлар 73 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Алавес Алавес
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар