Қатарда ўтаётган Араб кубогида плей-офф босқичи бошланди.
Чоракфиналнинг биринчи жуфтлигида турнирга иккинчи таркиби билан келган Марокаш Сурияга сўнгги дақиқаларда гол уриб, яримфиналга йўл олди.
Марокаш кейинги босқичда Жазоир — БАА жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.
Араб кубоги. 1/4 финал. 11 декабр
Марокаш — Сурия 1:0
Гол: Азару (79).
Четлатиш: Муфид (90+1, Марокаш).
11 декабр
Фаластин — Саудия Арабистони
12 декабр
Иордания — Ироқ
Жазоир — БАА