Англия чемпионатининг 34-турида «Манчестер Сити» аутсайдерлардан бири «Бёрнли» билан баҳс юритиб, Ҳоланднинг голи эвазига ғалаба қозонди. Меҳмонлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди.
«Сити» очколарини 70 тага етказиб, тўплар нисбатига кўра «Арсенал»ни (70) ортда қолдирган ҳолда пешқадам бўлиб олди. 20 очкоси бор «Бёрнли» эса «Вулверҳэмптон»дан сўнг Чемпионшипга тушиб кетиши аниқ бўлган иккинчи жамоага айланди
Турнинг яна бир ўйинида «Борнмут» (49, 7-ўрин) «Лидс»дан 90+7-дақиқада (40, 15-ўрин) тўп ўтказиб, ғалабани бой берди.
АПЛ. 34-тур. 22 апрел
Бёрнли — Манчестер Сити 0:1
Гол: Ҳоланд (5).
Бёрнли — Дубравка, Уокер, Ҳамфрис (Флорентину, 82), Экдал, Эстеве, Ҳартман, Чауна (Фостер, 72), Уорд-Проуз, Лорент (Эдвардс, 87), Энтони (Ндайишимийе, 87), Флемминг (Броя, 82).
Манчестер Сити — Доннарумма, Нунеш, Ҳусанов, Геҳи, Аит-Нури (Нико, 65), Силва, О'Райли, Семенё (Савинио, 65), Шерки, Доку, Ҳоланд.
Борнмут — Лидс 2:2
Голлар: Крупи (60), Райан (86) — Ҳилл (68, автогол), Лонгстафф (90+7).