Англия Премер-лигасининг 36-турида бир нечта қизиқарли ва сермаҳсул баҳслар бўлиб ўтди. Учала учрашув ҳам дуранг натижа билан якунланди.
«Ноттингҳэм Форест» ўз майдонида «Нюкасл»ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобини қайд этди. Меҳмонлар сафида 74-дақиқада Ҳарви Барнс ҳисобни очган бўлса, учрашув якунига яқин Эллиот Андерсон мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Мазкур натижадан кейин «Ноттингҳэм Форест» 43 очко билан 15-ўринда бормоқда. «Нюкасл» эса 46 очко жамғариб, 13-поғонани эгаллаб турибди.
АПЛ. 36-тур
«Ноттингҳэм Форест» — «Нюкасл» 1:1
Голлар: Андерсон 88 — Барнс 74.
Яна бир баҳсда «Бёрнли» ва «Астон Вилла» ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобида якунланди. Мезбонлар сафида Жейдон Энтони ва Зиан Флемминг гол урган бўлса, меҳмонлардан Росс Баркли ҳамда Олли Уоткинс рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ушбу дурангдан кейин «Бёрнли» 21 очко билан 19-ўринда қолмоқда. «Астон Вилла» эса 59 очко билан бешинчи поғонада бормоқда.
АПЛ. 36-тур
«Бёрнли» — «Астон Вилла» 2:2
Голлар: Энтони 8, Флемминг 59 — Баркли 42, Уоткинс 56.
«Кристал Пэлас» — «Эвертон» баҳсида ҳам ғолиб номи аниқланмади — 2:2. Мерсисайдликлар ўйинни фаол бошлади ва 6-дақиқада Жеймс Тарковски ҳисобни очди. 34-дақиқада Исмаила Сарр мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлим бошида Бету меҳмонларни яна олдинга олиб чиқди, бироқ 77-дақиқада Жан-Филипп Матета «Кристал Пелас»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Мазкур натижадан кейин «Кристал Пэлас» 44 очко билан 14-ўринга кўтарилди. «Эвертон» эса 49 очко билан 10-поғонани эгаллаб турибди.
АПЛ. 36-тур
«Кристал Пэлас» — «Эвертон» 2:2
Голлар: Сарр 34, Матета 77 — Тарковски 6, Бету 47.