Бугун
41
Ўзбек

АПЛ. «Манчестер Сити» уйда «Брентфорд»ни йирик ҳисобда енгиб, пешқадам «Арсенал»ни қувишда давом этмоқда

Футбол
9 май, 14:23
Ҳусанов жароҳат туфайли қайдномадан ҳам ўрин олмади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
АПЛ. «Манчестер Сити» уйда «Брентфорд»ни йирик ҳисобда енгиб, пешқадам «Арсенал»ни қувишда давом этмоқда
Фото: Getty Images
09.05.2026 FT Англия Премер-лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити 3 : 0 Брентфорд Брентфорд

Англия Премер-лигаси 36-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Брентфорд»ни қабул қилди. Беллашув 3:0 ҳисобида «шаҳарликлар»нинг ғалабаси билан якунига етди.

Дастлаб Доку ҳисобни очди. 75-дақиқада Эрлинг Ҳоланд мавсумдаги 26-голини уришга муваффақ бўлди. 90+2-дақиқада Мармуш якуний нуқтани қўйди.

Бу беллашувда Абдуқодир Ҳусанов жароҳат туфайли қайдномадан ҳам ўрин олмади.

Шу тариқа, Гвардиола жамоаси очколари сонини 74 тага етказиб, 2-ўринда бормоқда. «Брентфорд» 51 очко билан 8-поғонада жойлашган.

АПЛ. 36-тур
Манчестер Сити – Брентфорд 3:0
Голлар: Доку 60, Ҳоланд 75, Мармуш 90+2
Манчестер Сити – Доннарумма, Нунес, Геҳи, Аке, Рейндерс (Фоден, 60), Семенё, О’Райли, Силва, Шерки (Мармуш, 60), Доку, Ҳоланд.
Брентфорд – Келлеҳер, Ҳиске (Янелт, 62), Коллинс, Айер, Кайоде, Йенсен, Ярмолюк (Ҳендерсон, 79), Дамсгард (Данго, 68), Люис-Поттер, Тиаго, Шаде.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Брентфорд Брентфорд
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар