«Манчестер Сити»нинг «Брентфорд»га қарши учрашув учун асосий таркиби маълум бўлди. Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов кутилмаганда қайдномадан ҳам ўрин олмади.
Манчестер Эвенинг Невс журналисти Саймон Байковскининг маълум қилишича, футболчи аввалги турда «Эвертон»га қарши баҳсда жароҳат олган.
«Гвардиола Ҳусанов душанба куни бўлиб ўтган ўйинда «оғриқли жойидан қаттиқ зарба» олганини айтди. Жароҳати жиддий деб ҳисобланмаса ҳам, бугунги ўйинни ўтказиб юбориши учун етарли бўлди», — деб ёзди журналист.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» АПЛ турнир жадвалида 71 очко билан 2-ўринда бормоқда. Пешқадам «Арсенал» билан фарқ 5 очони ташкил этади.