«Андижон» клуби бош мураббий Самвел Бабаяннинг истеъфосини қабул қилди.
«Маълумки, Самвел Бабаян билан клуб ўртасидаги шартнома икки йилга мўлжалланганди. Бироқ икки томоннинг ўзаро келишувига биноан амалдаги меҳнат шартномаси муддатидан аввал бекор қилинди. Мураббий эса шартнома белгиланган муддатидан олдин бекор қилинганлиги сабабли унга тўланиши керак бўлган компенсасия маблағларидан воз кечганини маълум қилди ва клубни молиявий томондан қийин аҳволга солиб қўймасдан қўллаб-қувватлашини ҳам таъкидлаб ўтди.
Ўз навбатида «Андижон» клуби Самвел Вячеславовичга жамоада олиб борган фаолияти учун самимий миннатдорчилигини билдиради. У клубни қийин аҳволда қабул қилди ва лигада тўғридан тўғри сақлаб қолишга туртки бўлди.
Шуни ҳам алоҳида айтиш керакки, ҳар икки томон ўзаро ҳурмат ва ишга бўлган юқори профессионаллик ёндашуви асосида хайрлашишди.
Самвел Бабаян «Андижон»нинг кейинги фаолиятига муваффақиятлар тилади ва раҳбарият билан дўстона муносабатни сақлаб қолишини айтди.
Ўз ўрнида «Андижон» клуби ҳам Бабаяннинг кейинги фаолиятига муваффақият тилаб қолади», — дейилади клуб баёнотида.
Маълумот учун, водий клуби бу мавсумда 54 ёшли мутахассис билан Суперлигадаги 7 та турда 2 ғалаба ва 5 мағлубият қайд этди.