Live
1
Ўзбек

«Андижон» Беларусда йиғин ўтказади

Футбол
20 июн, 13:35
Минскдаги йиғинда 6 та назорат учрашуви ўтказилади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Андижон» Беларусда йиғин ўтказади
Фото: Getty Images

«Андижон» жамоаси ёзги таътилдан кейинги ўқув-машғулот йиғинларини 10 июн санасидан ўз қароргоҳида бошлаган.

Клуб матбуот хизмати хабар берищича, кунига икки маҳалдан олиб борилган машғулотлар кўтаринки кайфиятда, режа асосида олиб борилди ва тайёргарликнинг илк босқичи якунланди.

Жамоа тайёргарлик жараёнининг навбатдаги қисмини Беларус пойтахти Минск шаҳрида ўтказиши режалаштирилган.

Жумладан, 22 июн-6 июл оралиғида «бургутлар» Минскда ўқув-машғулот йиғинларини олиб боради. У ерда табиийки, назорат ўйинлари ҳам режалаштирилган бўлиб, бу борада 6 та ўйин кўзда тутилган.

«Яқин вақтлар ичида ўртоқлик ўйинларидаги рақиблар хусусида ҳам маълумот тақдим қиламиз», — дейилади клуб хабарида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Андижон Андижон
Бугунги янгиликлар