Испания миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Тияго Алкантара «Ливерпул» бош мураббийи Андони Ираоланинг ёрдамчиси сифатида қайтиш эҳтимоли ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
«Ливерпулда ишлаш варианти мени қизиқтирадими? Йўқ, менда бу учун тегишли лицензия йўқ», — деди Алкантара Рио Фердинанднинг подкастида.
Футболчилик фаолияти давомида Тияго Алкантара «Барселона», «Бавария» ва «Ливерпул» жамоаларида тўп тепган. Мураббий ёрдамчиси сифатида у аввалроқ Каталония клубида ишлаган. Бундан ташқари, футболчи Испания миллий жамоасида ҳам фаолият олиб борган.
Ўтган мавсум якунида мерсисайдликлар АПЛ жадвалида 5-ўринни эгаллади.