Live
15
Ўзбек

Жоао Педро «Барса»га ўтиши мумкин

Футбол
26 апрел, 03:30
Унинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2033 йилга қадар мўлжалланган.
Жоао Педро «Барса»га ўтиши мумкин
Фото: Getty Images

«Челси» ҳужумчиси Жоао Педро Испания чемпионатига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Бразилиялик форвардга «Барселона» қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби футболчини ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқчи.

Маълумот ўрнида, Педро 2025 йилда «Брайтон»дан «Челси»га 63 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Унинг «кўклар» билан амалдаги шартномаси 2033 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.

Бу мавсум ҳужумчи лондонликлар сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда иштирок этиб, 19 та гол урди ва 9 та ассист амалга оширди. Аввалроқ Жоаонинг «Арсенал»га ўтиши мумкинлиги айтилаётганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар