Live
11
Ўзбек

Жезус — «Милан»нинг асосий трансфер мақсади

Футбол
1 май, 00:55
«Россонери» Чемпионлар Лигасига қайтиш олдидан таркибни кучайтиришни истаяпти.
Жезус — «Милан»нинг асосий трансфер мақсади
Foto: Getty Images

Габриэл Жезус фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.

Sky Calcio Unplugged подкастида айтилишича, «Арсенал» ҳужумчисини «Милан» сотиб олмоқчи. «Россонери» Чемпионлар Лигасига қайтиш олдидан таркибни кучайтиришни истаяпти.

Бразилиялик 29 ёшли футболчи миланликларнинг асосий мақсадига айланган. Ҳозирча лондонликлар уни қўйиб юборишга тайёрми ёқми — номаълум.

Жезуснинг «Арсенал» билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Ҳужумчи бу мавсумда АПЛда 12 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Арсенал Арсенал
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар