Transfermarkt ЖЧ-2026 якунларидан сўнг Кабо-Верде миллий жамоаси дарвозабони Возинянинг трансфер қийматини 10 баравар оширди.
Мундиал бошланишидан аввал 50 минг еврога баҳоланган тажрибали посбоннинг трансфер қиймати эндиликда 500 минг еврони ташкил этмоқда.
Бундан ташқари, Возиня 40 ёшдан ошган дарвозабонлар орасида трансфер қиймати бўйича дунёдаги тўртинчи энг қиммат посбонга айланди. Бу борада ундан фақат қуйидаги дарвозабонлар юқорида турибди:
Мануел Нойер — 4 миллион евро;
Игор Акинфеев — 1 миллион евро;
Фернандо Муслера — 700 минг евро.
ЖЧ-2026да Возиня 4 та баҳсда майдонга тушиб, уларнинг иккитасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Қайд этиш жоиз, Возинянинг Португалиянинг «Шавиш» клуби билан тузган шартномаси ушбу ёзда якунига етган. Кабо-Верде эса ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этиб, 1/16 финалда Аргентинага 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган ҳолда мусобақани тарк этди.