Ўзбекистон кубоги F гуруҳи 3-туридан ўрин олган Қорақалпоғистон ФА ва «Хоразм» жамоалари ўртасидаги баҳс Урганч шаҳрида бўлиб ўтади.
Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, беллашув «Хоразм» спорт мажмуасида ташкил этилади. Учрашув 24 май куни 19:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичида ҳар бир жамоа учта турда майдонга тушади. F гуруҳида 2-турдан сўнг «Хоразм» 4 очко билан 2-ўринда, Қорақалпоғистон ФА эса 0 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.