«Сўғдиёна» ёзги трансфер ойнаси доирасида марказий ҳимоячи Игор Голбан билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.
Тажрибали футболчи фаолияти давомида Россия ва бошқа мамлакатларнинг қатор клубларида, шунингдек Ўзбекистоннинг «Насаф» ва «Навбаҳор» жамоаларида тўп сурган. У биринчи даврани «Андижон» сафида ўтказган эди. Унинг тажрибаси Жиззах клуби ҳимоя чизиғини янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.
Томонлар ўртасидаги шартнома шу йилнинг 15 декабрига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, «Сўғдиёна» Ўзбекистон Суперлигаси 12-турида бугун, 16 июл куни ўз майдонида «Хоразм»ни қабул қилади.