Бугун
7
Ўзбек

Ҳёнесс: «Себастян келажакда «Бавария» мураббийи бўлиши мумкин»

Футбол
5 май, 11:31
Мюнхенликлар эҳтимолий номзодни тилга олди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Ҳёнесс: «Себастян келажакда «Бавария» мураббийи бўлиши мумкин»
Foto: Getty Images

«Бавария» кузатув кенгаши аъзоси Ули Ҳёнесс клубни келажакда бошқариши мумкин бўлган мураббий ҳақида фикр билдирди.

«Венсан Компанидан кейин Себастян Ҳёнесс менга катта ҳурматга сазовор. Ростдан ҳам унга қойил қоламан. У «Бавария» мураббийи бўлиши мумкинми? Ҳеч бўлмаганда, у бу лавозимга номзодлардан бири бўлади», — деди Ҳёнесс.

Себастян Ҳёнесс ҳозирда «Штутгарт»ни бошқармоқда ва жамоа билан ўтган мавсум Германия кубогини қўлга киритган.

Қайд этиш жоиз, мутахассис аввал «Бавария» тизимида ҳам ишлаган — у 2017–2019 йилларда U-19 жамоасини, 2019–2020 йилларда эса клубнинг иккинчи жамоасини бошқарган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Штутгарт Штутгарт
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар