Бундеслига дебютанти «Элверсберг» чемпионатдаги иккинчи баҳсида сафарда «Боруссия» Мёнхенгладбахни 4:3 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа клуб Бундеслига тарихида дастлабки икки баҳсида жами 7 та гол урган илк янги иштирокчига айланди. Бунгача ҳеч бир дебютант чемпионатдаги илк икки баҳсида бундай сермаҳсуллик кўрсатмаган.
Маълумот учун, «Элверсберг» кейинги турда жиддий синовдан ўтади. 13 сентябр куни жамоа ўз майдонида Германия футболининг амалдаги гиганти «Бавария»ни қабул қилади.