«Барселона» вингери Ламин Ямал «Реал Мадрид» футболчиси Килиан Мбаппе билан тўқнашуви ҳақида гапирди.
«Мен барча совринлар бўйича Килиан Мбаппени ортда қолдирдим. Хўш, дунёдаги энг яхши ўйинчи ким? Хўш, бу сиз кузатадиган ва чин дилдан завқланадиган ўйинчи. Эҳтимол, иккимизни дунёдаги энг яхши деб ҳисоблаш мумкин, лекин мен бу йил [«Олтин тўп»га] лойиқман деб ҳисоблайман», - дея Ямалнинг сўзларидан иқтибос келтирди The Touchline.
Маълумот учун, ўтган йили ҳам Ламин Ямал «Олтин тўп»га жиддий даъвогар эди. «Барселона»нинг иқтидорли футболчиси ўшанда овоз беришда Усмон Дембелага имкониятни бой бериб, иккинчи ўринни эгаллаган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп» совринини топшириш маросими 26 октябр куни бўлиб ўтади.