Live
2
Ўзбек

Венгер Ҳусанов ҳақида: «Мураббийлар унга ўхшаган ўйинчиларни ёқтиришади — эго йўқ, фақат ҳимоя»

Футбол
22 март, 12:53
«Арсенал» собиқ бош мураббийи ўзбекистонлик ҳимоячини эътироф этди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Венгер Ҳусанов ҳақида: «Мураббийлар унга ўхшаган ўйинчиларни ёқтиришади — эго йўқ, фақат ҳимоя»
Foto: Getty Images

«Арсенал»нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди.

«Мураббийлар унга ўхшаган футболчиларни ёқтиришади — эго йўқ, хавотир йўқ, фақат ҳимоя.

Уни ҳозиргача Премер-лигада атиги 3 марта алдаб ўтишди. Шу статистиканинг ўзи ҳам унинг концентрацияси ва интизомидан дарак беради», — деди франциялик мутахассис ўзбекистонлик футболчи ҳақида.

Маълумот учун, Ҳусанов бу мавсумда АПЛда 15 та ўйин ўтказиб, 2 бор сариқ карточка олди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар