Эдуарду Камавингага Туркия чемпиони қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Яғиз Сабунчиўғли маълум қилишича, «Галатасарой» «Реал»дан яримҳимоячининг эҳтимолий трансфери шартлари бўйича маълумот сўраган. Мадрид клуби 23 ёшли франциялик учун 80 миллион евро талаб қилмоқда.
Камавинганинг «Реал» билан шартномаси 2029 йил июнигача амал қилади. У бу мавсумда Ла Лигада 29 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Туркия клуби Камавинганинг трансфери борасида «Реал»га алоқага чиқди
Футбол
22 май, 03:20
Мадрид клуби франциялик яримҳимоячи учун қанча сўраётгани маълум.
Foto: Getty Images