Туркия чемпионатининг 4-турида «Башакшеҳир» ўз майдонида «Эюпспор»ни қабул қилиб, голсиз дуранг қайд этди.
Истанбулликлар сафида ўзбекистонлик икки футболчи — Элдор Шомуродов ва Абббос Файзуллаев ҳам асосий таркибда туширилди. Бу Аббос учун Туркия Суперлигасидаги дебют бўлди. У 70 дақиқа ўйнаб, сариқ карточка олди. Элдор эса тўлиқ ҳаракат қилди.
Мавсумдаги иккинчи баҳсида ҳам дуранг ўйнаган «Башакшеҳир» 2 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди. Жамоанинг захирада икки ўйини бор. «Эюпспор» 4 очко билан 9-поғонада.
Туркия чемпионати. 4-тур
Башакшеҳир — Эюпспор 0:0
31 август. Фотиҳ Терим номидаги стадион
Башакшеҳир — Дилмен, Ба, Зелке, Кемен, Опери, Опоку, Сари (Туруч, 70), Файзуллаев (Брнич, 70), Шомуродов, Эбоселе, Эргун (Гунеш, 46).
Эюпспор — Фелипе, Ялчин, Кларо, Муякич, Калегари (Улван, 70), Демирбей (Таскин, 89), Ялчин, Гюрлер (Акбунар, 61), Сеслар, Дрэгуш (Ампем, 46), Бозок (Алтинбаш, 89).
Огоҳлантиришлар: Демирбей (9), Дрэгуш (35), Файзуллаев (42), Ба (46), Ампем (72), Бозок (79), Опоку (90+1).