Бугун, 26 июл куни Суперлигада 14-тур ўйинлари старт олади. Турнинг илк баҳсида мухлислар Тошкент дербисига гувоҳ бўлишади. «Бунёдкор» ва «Пахтакор» ўзаро тўқнаш келади.
Шунингдек, ушбу турда «Нефтчи» ва «Навбаҳор» ҳам ўзаро беллашади. «Андижон» эса «Бухоро»ни қабул қилади. «Динамо» Самарқандда «Қўқон-1912»га қарши беллашади. Айнан шу баҳс турнинг сўнгги ўйини ҳисобланади.
14-тур ўйинлари рўйхати:
26 июл (якшанба)
20:00. Бунёдкор – Пахтакор
27 июл (душанба)
20:00. Андижон – Бухоро
20:00. ОКМК – Машъал
20:00. Локомотив – Сўғдиёна
28 июл (сешанба)
20:00. Хоразм – Сурзон
20:00. Насаф – Қизилқум
20:00. Нефтчи – Навбаҳор
29 июл (чоршанба)
20:00. Динамо – Қўқон-1912