Суперлига 8-тури доирасида «Сўғдиёна» ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Баҳсни мезбонлар фаол бошлади ва Люпчо Дориев дубли эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Бироқ биринчи бўлим охирида Билолхон Тошмирзаев ҳисобни қисқартирди. Иккинчи бўлимда эса у яна икки бор гол уриб, хет-трик қайд этди ва жамоасига ғалаба келтирди.
Ушбу натижадан сўнг «Бунёдкор» очколарини 16 тага етказиб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди. «Сўғдиёна» эса 5 очко билан 15-поғонада қолмоқда.
Суперлига. 8-тур
Сўғдиёна – Бунёдкор 2:3
Голлар: Дориев 4, 26 – Тошмирзаев 38, 50, 69
Сўғдиёна: Исоқов, Жўрабоев, Қобилов, Аҳадов, Мулич (Болевич, 60), Қаҳрамонов (Иззатов, 55), Жўрақўзиев, Иванович, Дориев, Каримов, Сойибов.
Бунёдкор: Ботти, Нормуродов, Йўлдошев, Плетнев, Абдунабиев, Олимжонов, Абдусаломов, Раҳимжонов, Мавлонқулов, Тўлқунбеков, Тошмирзаев.