Live
3
Ўзбек

Слот Салоҳнинг «Ливерпул» келажаги ҳақидаги хавотирларига жавоб берди

Футбол
9 май, 11:10
Мураббий жамоа кейинги мавсумда ҳам юқори савияда қолишига ишонмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Слот Салоҳнинг «Ливерпул» келажаги ҳақидаги хавотирларига жавоб берди
Foto: Getty Images

«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот Муҳаммад Салоҳнинг жамоа келажаги ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди.

Аввалроқ мисрлик футболчи ўзи ва Эндрю Робертсон каби етакчиларнинг кетиши клуб ўйинига салбий таъсир қилиши мумкинлигини айтганди.

«Мен кейинги мавсумдаги ўйин даражамиз бу ёки аввалги мавсумлардан паст бўлишидан қўрқмаяпман. Умуман хавотир йўқ. Жамоамизда етарлича футболчилар бор, бундан ташқари янги футболчиларни ҳам олиб келамиз.

Бу бизга керакли даражани сақлаб қолишга ёрдам беради. Қолаверса, даража фақат тренажёр залидаги иш билан белгиланмайди — майдондаги ўйин ҳам муҳим», — деди Слот Footmercato'га.

Маълумот учун, «Ливерпул» АПЛ 36-турдан сўнг 59 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар