«Ливерпул» вингери Муҳаммад Салоҳ АПЛ 21-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши ўйинда (1:2) самарали ҳаракат амалга ошира олмади.
Шу тариқа, 33 ёшли мисрлик футболчи АПЛда сўнгги 7 та учрашувдан бери гол ура олмаяпти. Ушбу давр мобайнида Муҳаммад 3 та ассист муаллифи бўлди.
Салоҳ АПЛда сўнгги марта 1 ноябр куни «Астон Вилла» дарвозасига (2:0, 10-тур) гол урган эди. Бу мавсумда у АПЛда 17 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол ва 5 та ассист қайд этган.
Аввалроқ «Ал Иттиҳод» Бензема ўрнига Салоҳни асосий нишон сифатида кўраётгани маълум қилинганди.