«Барселона»нинг бразилиялик собиқ ҳужумчиси Ромарио каталонияликлар вингери Ламин Ямални «Реал»да ўйнайдиган ҳамюрти Винисиусдан устун қўйди.
«Винисиус ва Ламин орасида мен Ламинни танлардим.
Менга Ямал жуда ёқади. У — дунёдаги янги авлод ёш футболчилари орасида энг иқтидорлиларидан бири. Унинг фаолияти ажойиб бўлишига ишонаман. Аслида бу унинг ажойиб клубда ўйнаши билан боғлиқ. Жамоадошлари унга катта ҳурмат билан қарайди, улар Ламиннинг ўйинни ўзгартириш қобилияти борлигини билишади.
Унинг техникаси ғайриоддий. Шунингдек, у гол уришни ҳам яхши билади», — деди Ромарио Икер Касиляс билан суҳбатда.
