«Рома» ёзги трансферлар ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш учун икки бразилиялик футболчини кузатмоқда.
Инсайдер Николо Скиранинг хабарига кўра, римликлар «Реал» ҳужумчиси Эндрик ва «Арсенал» вингери Габриел Мартинелли бўйича маълумот сўраган.
Манбага кўра, ҳар икки футболчи «бўрилар»нинг асосий трансфер номзодлари қаторидан жой олган.
Маълумот учун, Габриел Мартинелли ўтган мавсум «Арсенал» сафида барча мусобақаларда 53 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. Эндрик эса 2025/26 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида «Лион»да ўтказиб, 8 та гол ва 8 та ассист қайд этган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади