«Рома» матбуот хизмати украиналик ҳужумчи Артём Довбикнинг «Болоня»га ижара асосида ўтганини расман эълон қилди.
Келишувга кўра, 29 ёшли футболчи 2026/27 йилги мавсум якунига қадар «Болоня» сафида ҳаракат қилади.
Довбик 2024 йил ёзида «Жирона»дан 30,5 миллион евро эвазига «Рома»га кўчиб ўтган эди. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Маълумот учун, Артём Довбик ўтган мавсум барча мусобақаларда 18 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Тransfermarkt уни 15 миллион еврога баҳолайди. «Болоня» янги А Серия мавсумидаги илк учрашувини 24 август куни «Лацио»га қарши ўтказади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади