«Реал» клубининг телеканали «Атлетико»нинг ҳакамларга ҳурмат кўрсатиш ҳақидаги чақириғига жавоб қайтарди. Бу баёнот Мадрид дербисидан кейинги ҳакамлик атрофидаги баҳслар фонида янгради.
Ла Лигадаги 7-тур доирасида «Атлетико» ўз майдонида «Реал»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Баҳс бош ҳаками Мигел Анхел Ортис Ариас бўлди. «Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио ўйиндан кейин ҳакамликдан норозилигини билдириб, айрим эпизодларни журналистларга кўрсатганди.
«Атлетико» эса кейинчалик Моуринионинг баҳсдаги вазиятлар акс этган суратларини эълон қилиб, ҳакамларга нисбатан босимни тўхтатишга чақирди. Клуб шунингдек, «Бу мавсумда улар жуда эрта бошлашди. Механизм ишга тушди», дея баёнот берди.
Бунга жавобан «Real» TV эфирида «Атлетико» футболчилари ва бош мураббий Диего Симеоненинг ҳакамлик қарорларидан норозилик билдирган аввалги баёнотлари жамланган видеолавҳани намойиш этди.
«Улар ҳакамлар қарори ўзларига қарши бўлганида бунчалик ҳурмат кўрсатмайди. Уларнинг хотираси қисқа — улар ҳакамларга ҳурмат талаб қилади, аммо бу фақат баъзида кузатилади. Ҳозир улар ҳурмат талаб қилмоқда, лекин кўрган нарсалари ёқмаса, шикоят қилади», — дейилади «Real» ТV тайёрлаган видеода.
Шунингдек, клуб телеканали «Атлетико»нинг ҳакамликка оид аввалги баёнотлари ва ижтимоий тармоқдаги постларини ҳам эслатди. Лавҳада «Атлетико»нинг собиқ бош мураббийи Грегорио Мансанонинг ҳам номи тилга олинган. У 2025 йилда ҳакамларни техник баҳолаш қўмитасига мустақил эксперт сифатида қўшилганди.
Эслатиб ўтамиз, Мадрид дербисида «Атлетико» «Реал»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади