Live
2
Ўзбек

«Реал Сосиедад» Гарсияга даъвогарлик қилмоқда

Футбол
9 июн, 14:51
Аввалроқ испаниялик форвардга «Боруссия Д» даъвогарлик қилаётгани хабар қилинганди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Реал Сосиедад» Гарсияга даъвогарлик қилмоқда
Фото: Getty Images

«Реал» ҳужумчиси Гонсало Гарсия «Реал Сосиедад»нинг қизиқишлар доирасига тушди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манбага кўра, «оқ-ҳаворанглар 22 ёшли футболчининг трансферига қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ испаниялик форвардга «Боруссия Д» даъвогарлик қилаётгани хабар қилинганди.

Якунланган мавсумда Гонсало Гарсия барча турнирлар доирасида 39 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига саккизта гол ва учта голли узатмани ёздириб қўйди.

«Реал Сосиедад» эса Ла Лигада мавсумни 10-ўринда якунлади. Испания кубогида «Атлетико»ни енгиб, чемпионликни қўлга киритди. Келаси мавсумда эса Европа лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Реал Сосиедад Реал Сосиедад
Бугунги янгиликлар