Бугун
18
Ўзбек

Расман: Манзамби – «Астон Вилла» футболчиси

Футбол
17 июл, 13:55
Футболчи клуб билан 2031 йилнинг ёзига қадар битим имзолади.
Расман: Манзамби – «Астон Вилла» футболчиси
Фото: Aston Villa

«Астон Вилла» клуби ўз тарихидаги энг қиммат харидни расман амалга оширди.

Бирмингҳэмликлар «Фрайбург» яримҳимоячиси Йоан Манзамбини ўз сафига қўшиб олди.

Қайд этилишича, ушбу трансфер бонуслар билан бирга тахминан 70 миллион еврога баҳоланган. Футболчи клуб билан 2031 йилнинг ёзига қадар битим имзолади.

Шу тариқа, Манзамби «Астон Вилла» тарихидаги энг қиммат футболчига айланди. Бу борадаги аввалги рекорд 2024 йилда «Эвертон»дан Амаду Онана учун тўланган 50 миллион фунт стерлингга тегишли эди.

Швейцария миллий жамоаси аъзоси янги клубида 44-рақам остида тўп тепади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар