Мадриднинг «Реал» клуби ва Испания миллий жамоаси собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос «Севиля» клубини сотиб олиш жараёнини якунлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, битим тўлиқ якунланган ва Рамос расман клубнинг янги эгасига айланган.
Қайд этилишича, ушбу харидда футболчининг акаси ва агенти Рене Рамос ҳам иштирок этган. Яқин кунларда Рамос томонининг юристлари расмий ҳужжатларни якунлаб, клуб баёноти эълон қилиниши кутилмоқда.
Серхио Рамос «Севиля» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2005 йилда айнан шу клубдан «Реал»га кўчиб ўтган эди. 2023 йил сентябрида ҳимоячи яна она клубига қайтиб, 2023/24 йилги мавсумда жамоа сафида тўп тепган.
Маълумот учун, 2026 йил бошидан бери 40 ёшли футболчи эркин агент ҳисобланади.