АҚШ миллий жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино «Тоттенҳэм» ва «Реал» билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида фикр билдирди.
«Ҳеч қандай музокаралар йўқ. Биз ҳозир жаҳон чемпионатига тўлиқ эътибор қаратганмиз. Ҳамма билади, менинг АҚШ миллий жамоаси билан шартномам бор. Ҳозир келажак ҳақида гапиришнинг вақти эмас.
Менга ҳеч ким мурожаат қилмади. Лекин футболда нима бўлишини ҳеч қачон олдиндан билиб бўлмайди.
Айтганча, биз бу ерда қолишга ҳам тайёрмиз. Агар федерация бундан мамнун бўлса, нима учун шундай қилмаслигимиз керак?», — деди Почеттино.
Аввалроқ Маурисио мундиал арафасида АҚШ миллий жамоасини тарк этиши мумкинлиги маълум қилинганди.